ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Хотирага ҳурмат – тарихга ҳурмат


17.08.2018

16 август куни Ёдгорлик мажмуасига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари республика касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раисларидан бир гуруҳи ташриф буюрди.

Меҳмонлар Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

 

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси билан танишгач, касаба уюшмалари ходимлари фахрий меҳмонлар китобига самимий тилаклар билдирилган дастхат ёзиб қолдиришди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида ташкил этилган малака ошириш ўқув курслари тингловчилари, Ёдгорлик мажмуаси, хусусан кўргазма ходимларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.