ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Касаба уюшмалари ходимлари Ёдгорлик мажмуасида  


03.08.2018

Ўзбекистон нефт-газ ва геология касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари 2 август куни Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

  

Юртимизнинг турли ҳудудларидан Тошкентга малака ошириш учун келган ташкилот ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

 

Меҳмонлар «Оқсарой» қароргоҳи ҳудудида жойлашган «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини томоша қилдилар. Бу ерда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна билан бўлиб ўтган учрашув ва самимий мулоқот чоғида касаба уюшмалари ходимларига кўргазма экспозицияси тўғрисидаги маълумотлар жамланган каталог тақдим этилди.

 

Меҳмонлар Татьяна Каримовага қимматли совға учун алоҳида миннатдорлик билдириб, фахрий меҳмонлар китобига эсдалик дастхати ёзиб қолдирдилар. 

 

 

***

Унутилмас лаҳзалар

Марғилон шаҳридаги 1-сон болалар уйи тарбияланувчилари учун эса, Таьяна Каримова билан кўргазмадаги учрашув тасодифий, кутилмаган ва қувончли воқеа бўлди. “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасини томоша қилган марғилонлик меҳмонлар Биринчи Президентимизнинг рафиқаси билан эсдалик учун суратга тушиб самимий суҳбат қурдилар. Татьяна Акбаровна томонидан совғалар-хотира китоби, “Мерос ва ҳозирги замон” журнали ҳамда кўргазма экспозицияси тўғрисидаги янги каталог топширилди.

 

Эслатиб ўтиш жоиз, “MY 5”-Менинг юртим канали томонидан суратга олинаётган фильмда мазкур болалар уйи тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда. Шу сабаб билан Тошкентга келган фильм қаҳрамонлари учун Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуасига ташриф бир умрга унутилмас воқеа бўлди.