ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Италиялик меҳмонлар Ёдгорлик мажмуасида


07.11.2018

7 ноябрь куни Ёдгорлик мажмуасига Италиянинг «Луиджи Ванвителли» архитектура университети делегацияси ташриф буюрди. Италиялик мутахассислар Ўзбекистонга замонавий қурилиш ва дизайн соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Тошкент архитектура қурилиш касб-ҳунар коллежи билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида келган.

 

Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар ва Татьяна Акбаровна Каримова ҳамроҳлигида «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини катта қизиқиш билан кўздан кечирдилар.

 

Профессор Маффеи Луиджининг сўзларига кўра, мазкур кўргазма италиялик меҳмонларга Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда Ўзбекистоннинг янги тарихи хусусида тасаввур ҳосил қилиш имкониятини яратди.

 

Ташриф дастурига кўра Италия университети делегацияси Тошкент, Гулистон, Самарқанд шаҳар архитектура-қурилиш ўқув муассасаларида мастер-класслар ўтказиб, юртимизнинг тарихий обидалари ва замонавий меъморий мажмуалари билан яқиндан танишадилар.

 

Фарход Курбанбаев олган суратлар