ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ҳамкорлик истиқболлари


06.04.2018

6 апрель куни Ислом Каримов Ёдгорлик Мажмуасига ташриф буюрган Хитой фотосуръатчилар жамияти раисининг ўринбосари Чжан Хунпин хоним Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмаси билан яқиндан танишди.

Чжан Хунпин хоним экспозицияни юқори баҳолаб, Ёдгорлик Мажмуаси билан ҳамкорликда кўргазмалар ташкил қилишга катта қизиқиш билдирди.

Хитойлик меҳмонга Ёдгорлик Мажмуаси раҳбарининг ўринбосари Турсунали Қўзиев ҳамроҳлик қилди.