ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди


30.11.2019

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев, Нурсултон Назарбоев, Сооронбой Жээнбеков, Эмомали Раҳмон ва Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.