ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ БАЖО КЕЛТИРДИ


02.09.2021

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.