ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

Birinchi Prezidentning tavallud kuniga bag`ishlanadi


24.01.2022

       Президент Шавкт Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда: «Ҳар қайси халқ ва миллат тақдирида ҳал қилувчи паллаларда мустаҳкам ирода, улкан ақл-заковат ва салоҳиятга эга бўлган буюк шахсларни тарихнинг ўзи майдонга чиқаради. Ўз зиммасидаги тарихий миссияни шараф билан адо этган бундай улуғ инсонлар хақида сўз юритганда, мустақил давлатимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов номини юксак ҳурмат-эҳтиром билан тилга оламиз».

       2022 йил Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

       Ислом Абдуғаниевич ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис этган атоқли раҳбар бўлган.

«Махалла» институти ҳам, ҳеч қайси мамлакатда андозаси бўлмаган, ўзини ўзи бошқариш органи сифатида шахсан Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган.  

       Бу эса, Биринчи Президентнинг хаётий тамойиллари ва давлат бошқаруви услуби билан йилнинг номланишида узига хос уйғунлик борлигига ишорадир.

     24 январь куни Абдулла Қаххор уй-музейида, Ўзбекистон республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 84 йиллигига бағишланган Хафталик доирасида «Халқ ардоқлаган инсон» мавзуида хотира тадбири ўтказилди.  

    

 
 

Тадбирда Юртбошимизнинг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли, амалга оширган хайрли ишлари тилга олинди. Айни вақтда Биринчи Президентимиз бошлаган улкан ишларни изчил давом эттириш ва янги босқичга кўтариш учун бор куч-ғайратини, билим ва тажрибасини сафарбар этиш, ўз юртига содиқ хар бир инсоннинг муқаддас ва шарафли бурчига айланиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

 

Фарход Курбанбаев олган суратлар